Франк Кессиэ "Барселона"даги илк кунлари ҳақида гапириб, нима учун бу клубни танлаганини тушунтириб берди.
“Мени илиқ кутиб олишди. Ҳаммаси яхши кетяпти – мени меҳр билан кутиб олишди, худди иккинчи оиладек. Улар мен учун ҳамма нарсани иложи борича содда қилишга ҳаракат қилишди. Жамоадошлар ва мураббийлар штаби билан мулоқот яхши кетмоқда.
"Барселона"нинг ўйин услуби мени ҳайратга солди, демаган бўлардим. Бу ажойиб жамоа эканлигини ташқаридан кўриб ҳам тушунасиз. "Барселона"нинг ўзига хослиги бор, у ўзгармас ва ҳар доим бир хил бўлиб қолади. Сиз тўпга эга бўлишингиз ва у билан техник бўлишингиз керак. "Барса"да йиғилган барча футболчилар яхши.
"Барселона" ғалаба қозониш учун қурилган жамоа. У сизга қўнғироқ қилганда ва ўз сафига таклиф қилганида сиз иккиланмайсиз. Мен учун бу дунёнинг энг яхши клуби. Жамоада янги келганлар кўп ва биз "Барселона"ни яхшилаш учун қўлимиздан келганини қиламиз", - деди ярим ҳимоячи клуб телевидениесига берган интервьюсида.