"Арсенал"нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Терри Нил 80 ёшида вафот этди.
Ҳимоячи сифатида ўйнаган Нил 1959 йилда Шимолий Ирландиянинг "Бангор Сити" жамоасидан Лондон жамоасига ўтган.
1960 йилда у жамоа сардори этиб тайинланди. Умуман олганда, у "Арсенал" учун 275 та ўйин ўтказди ва 1970 йилда "Халл"га ўтди ва у ерда футболчи-мураббий бўлди.
Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Нил "Тоттенхэм" (1974 йилдан 1976 йилгача) ва "Арсенал" (1976 йилдан 1983 йилгача) клубларни бошқарган.
1970 йилда Нил "Арсенал" билан Фаирс кубогини қўлга киритди. Мураббий сифатида у 1979 йилда Англия кубогини қўлга киритган.