Бразилиялик ҳимоячи Луан Перес Франциянинг “Марсель” жамоасини тарк этиб, Истанбулнинг “Фенербахче” клубига йўл олади.
Жамоалар принципиал келишувга эришган, кечки пайт футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Туркияга учиб кетиши керак. Шундан сўнг у ўз трансферини якунлайди, деб хабар беради клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси.
“Фенербахче” жанубий кореялик Ким Мин Чже “Наполи”га тахминан 20 миллион евро эвазига кетганидан сўнг ҳимоя позициясини ёпишга қарор қилди.
Франциянинг “Ренн” клуби ҳам футболчига даъвогарлик қилган эди, аммо ҳимоячи Неаполликлар сафига ўтишга қарор қилди.
Перес ўтган мавсумни "Марсел"нинг асосий таркибида ўтказди ва 40 та ўйинда майдонга тушди.