Хабарингиз бор, “Манчестер Юнайтед” Френки де Йонгни ўз сафида кўришни истайди, бироқ ярим ҳимоячи “қизил иблислар” лагерига ўтишни қатъиян рад этади. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 84 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, "Челси" де Йонгга даъво қилмоқда, аммо футболчи учун ҳозир бундай пул тўлашга тайёр эмас.
"Барселона" келаси мавсум учун Де Йонгни мажбурий сотиб олиш имкони билан 80 миллион еврога ижарага бериши мумкин.
Ўтган мавсумда Френки де Йонг Испания чемпионатида 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.