"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Жюль Кунденинг трансферига муносабат билдирди.
Франциялик футболчи “Севилья”ни тарк этиб, “Барселона”га ўтди. Трансфер тиббий кўрикдан сўнг, шартнома имзолангангач якунланади.
"Кунде клуби ундан қутулишни истаса, маошини тўлиқ ололмаслигини биладими?" деб ёзган Невилл.
Аввалроқ, англиялик собиқ футболчи "Барселона" фаолиятини танқид қилиб, ярим ҳимоячи Френки де Йонгни унга берилган кам миқдордаги пуллар туфайли судга беришга ундаган эди.