Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Превью: «Қизилқум» - «Андижон»

Баҳо:
+ | -

Мазкур ҳафтанинг жума куни «Андижон» жамоамиз олий лиганинг 10-тур доирасида «Қизилқум»нинг меҳмони бўлади. Иккала жамоани ҳам бир-бирига ўхшаш ва муносиб рақиблар дея аташимиз мумкин. Негаки, мавсум бошида «Қизилқум»да ҳам, «Андижон»да ҳам бош мураббий алмашди. Қолаверса, таркибларда ҳам бир қтаор ўзгаришлар юз берди. Бу ҳолатни ҳар иккала клубда ҳам кўришимиз мумкин.

Фақатгина зарафшонликлар ўтган йилги чемпионатни муваффақиятсиз ўтказишгани учун олий лигани тарк этишганди. Бироқ биринчи лигадан бу жамоанинг ўрнига муносиб клуб бўлмагани учун «Қизилқум» яна олий лигага қайтарилди. Шундан кейингина бу жамоада жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳозирда Равшан Ҳайдаров устозлик қилаётган зарафшонликлар 10 очко билан 10-ўринни банд этиб туришибди. «Андижон» эса 8 очко билан 11-ўринда боряпти. Турнир жадвалида ҳам улар ёнма-ён боришаётганига гувоҳ бўласиз.

«Қизилқум» - «Андижон» қарама-қаршилиги 22 марта тўқнаш келган. Уларнинг 12тасида зарафшонликларнинг қўли баланд келган. Бу борада эса «Андижон»га 8 марта омад кулиб боққан. 2та ўйин эса дуранг натижа билан интиҳо топган. Тўплар нисбати борсида ҳам мезбонлар устунликка эгалар. Яъни, улар 42 марта тўп киритишган бўлишса, андижонликлар 29 марта гол уришган. Эътиборга молик томони шундаки, ҳозиргача «Бургутлар» «Қизилқум» майдонида ғалаба қозона олишмаган. 2008 йили «Прогресс» стадионида кечган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Бу сафар эса Александр Аверьянов нохуш анаънага барҳам беришга уриниб кўрадилар. 

2000 йил
1-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 2:0
2-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 1:1
2001 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 3:2
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 1:0
2002 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 1:3
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 6:2
2003 йил
1-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 1:0
2-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 2:3
2004 йил
1-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 4:1
2-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 2:3
2006 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 5:3
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 5:1
2007 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 1:0
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 2:0
2008 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 1:0
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 0:0
2009 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 2:1
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 1:0
2010 йил
1-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 2:1
2-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 2:1
2011 йил
1-давра
«Андижон» - «Қизилқум» - 3:0
2-давра
«Қизилқум» - «Андижон» - 2:0

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 16:46, 13.06.2012.
Ўқилди: 4735 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4338]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2676]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2609]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2556]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2478]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2429]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2371]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2252]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2139]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2094]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик