Бернарду Силванинг агенти испан клубларига ярим ҳимоячи хизматини таклиф қилди.
Barca Universal'нинг L'Equipe нашрига таяниб хабар беришича, Хорхе Мендеш “Реал” ва “Барселона” билан боғланиб, португалиялик футболчини сотиб олишни таклиф қилган. Футболчининг ўзи "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи.
"Шаҳарликлар" Бернардуни сотиш ниятида эмас. Ярим ҳимоячини трансфер қилиш учун харидорлар британияликларга 80 миллиондан 100 миллион еврогача маблағ тўлашлари керак бўлади.
Аввалроқ Силва кетса, "Сити" "Лион" ярим ҳимоячиси Лукас Пакетани сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 35 ўйинида Бернарду 8 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.