Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ЕВРО-2012: Драматик учрашувда Португалия Дания устидан ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Европа чемпионатининг "В" гуруҳида ҳам иккинчи тур ўйинларидан бири ўз ниҳоясига етди.

Илк турда Германиядан минимал ҳисобда мағлуб бўлган Португалия терма жамоаси, Голландияни ҳудди шундай тарзда мағлуб этган Дания термаси билан куч синашди.

Ўйин чемпионатнинг энг қизиқарли ва драматик учрашувларидан бири бўлди дейиш мумкин. Биринчи бўлимда Пепе ва Элдер Поштигаларнинг биттадан голи эвазига олдинга чиқиб олган португалияликлар бироз бўшашишди ва бўлим оҳирида Никлас Бентднер ҳисобни биттага қисқартирди.

Иккинчи бўлим якунига етиб бораётган бир пайтда, яна ўша Бентднер ҳисобни тенглаштиришга эришди - 2:2. Унгача эса, Криштиану Роналду бир-бир имкониятдан фойдалана олмаган ва сал қолса учрашув антиқахрамонларидан бирига айланиши мумкин эди. Лекин унинг баҳтига жамоадаги шериклари жонбозлик кўрсатишди

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида, заҳирадан майдонга туширилган Сильвестр Варела ўз терма жамоасига жуда муҳим 3 очкони кетирган гол муаллифига айланди - 3:2.

Шундай қилиб, жуда қийин учрашувда ғалаба қозона олган Криштану Роналду ва унинг жамоадошлари гуруҳдан чиқиш учун имкониятларини сақлаб қолишди. Ҳудди шундай имконият Дания терма жамоасида ҳам ҳали мавжуд.

Дания - Португалия 2:3

Голлар: Бендтнер, 41, 80 - Пепе, 24, Элдер Поштига, 36, Варела, 87

Дания: Андерсен, Якобсен, Кьяер, Аггер, С. Поульсен, Квист, Зимлинг (Я. Поульсен, 16), Роммедаль (Миккельсен, 60), Эриксен, Крон-Дели (Шоне, 90), Бендтнер

Португалия: Руи Патрисиу, Жоау Перейра, Бруну Алвеш, Пепе, Фабиу Коэнтрау, Мейрелеш (Варела, 84), Мигел Велозу, Жоау Моутиньо,  Нани (Роланду, 89), Криштиану Роналду, Элдер Поштига (Нельсон 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:37, 13.06.2012.
Ўқилди: 5254 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5951]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5357]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4363]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3297]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2990]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2872]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2846]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2778]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2669]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик