"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ Англия Суперкубоги доирасидаги "Ман Сити"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
“Мен “Ливерпуль” билан деярли барча совринларни ютганман. Англия кубоги финалидан сўнг Трент олдимга келиб, “Айтганча, биз бу ерда жуда кўп ғалаба қозондик”, дегунча буни сезмагандим.
Шу боис, мен "Ливерпуль" билан деярли барча совринларни қўлга киритдим деб ўйлайман - жамоавий ва индивидуал.
Аммо ҳар доим бошқа янги нарсани ютиш имконияти ҳам мавжуд. Ва мен доимий равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи марта кубок олишни хоҳлайман. Қаторасига кубоклар ютиш менинг менталитетим", - дейди Салоҳ.