Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Фабиан Руис билан музокараларга киришган

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Calcio Napoli 24.

Манбанинг хабарига кўра, "Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Барселона"дан Френки де Йонг билан келишув бўйича қийинчиликлар туфайли Руиснинг жамоага трансфери масаласини кўриб чиқишга тайёр.

Футболчининг ўзи итальян клубидан кетмоқчи ва у билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи жамоа сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05:19, 30.07.2022.
Ўқилди: 1975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.