Кириш Регистрация

«Бунёдкор» Кенжисариев билан дўстона хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик легионер Эмиль Кенжисариев “Бунёдкор”ни тарк этди.

Мавсум бошида жамоамиз устозлари Эмиль Кенжисариевдан кўп нарсалар кутишган эди. Бироқ унга асосий таркибдан муқим ўрин эгаллаш насиб этмади.

Эмиль Кенжисариев “Бунёдкор” таркибида олий лига ва Чемпионлар лигаси баҳсларида олтитадан учрашув ўтказди. Эътиборлиси, Эмиль учрашувларни уч маротабадан асосий таркибда бошлаган бўлса, яна шунча захирадан майдонга тушган.

Мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмай қолаётган футболчи “Бунёдкор” ФК раҳбариятига мурожаат этиб, амалдаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.

- Бу масала мураббийлар кенгашида муҳокама қилинди. Бош мураббий Миржалол Қосимов ҳеч бир футболчига ҳатто у легионер бўлган тақдирда ҳам асосий таркибда жой кафаолатланмаганлигини айтиб ўтди. Бу вазиятда мураббий футболчини ҳолатини тушуниб, Кенжисариев таклифини қўллаб-қувватлади. Энди Эмиль Кенжисариев ўз фаолиятини “Бунёдкор”га келишдан олдиган ўйнаган “Актобе” клубида давом эттиради. “Бунёдкор” эса унинг бўшаб қолган ўрнига жамоани кучайтира оладиган ва Чемпионлар лигасида фойдаси тегадиган бошқа хорижлик футболчи қидиради, - дейди “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти ва Бош директори Баҳромжон Давлатов.

Клуб раҳбарияти футболчи таклифини кўриб чиқди ва ўзаро дўстона ҳайрлашишди. Томонлар бир-бирларига келгуси фаолият мобайнида омадлар тилашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:39, 14.06.2012.
Ўқилди: 5320 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик