Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Владивосток-2022: Таэквондочиларимиз делегациямиз ҳисобида иккита олтин ва битта кумуш медалларни тақдим этишди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" спорт ўйинларининг иккинчи куни давом этмоқда. Бугун таэквондочиларимиз делегациясмиз ҳисобига 3та медаль тақдим этишди: 2та олтин ва битта кумуш.

Делегациямизнинг илк олтин медалига Зебинисо Ҳошимжонова муаллифлик қилди. -44 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.

Иккинчи олтин медалга эса Шамсиддин Қурбонов олтин медалга сазовор бўлди. -48 кг вазн тоифасида жанг қилган Қурбонов барча рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди.

55 кг. вазн тоифасида иштирок этган Лайло Зайниддинова эса финалгача етиб бориб, россиялик спортчига имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз дастлабки 2та раунддан сўнг ҳисобда олдинда бораётганди. Бўй борасида устунликка эга бўлган рус спортчиси сўнгги бўлимда ҳамюртимизнинг бошига бир нечта зарбалар бериб, очколар бўйича олдинга ўтиб олди ва ғалаба қозонди.

Киритилди: 11:19, 30.07.2022.
Ўқилди: 1225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.