Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Левандовски: "Бавария" мени сотиб юбориш учун кўплаб далиллар излади, чунки..."

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клубининг янги ҳужумчиси Роберт Левандовски "Бавария"ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида фикр билдирди.

"Мен аниқ нима бўлганлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Аммо агар трансфер қарори Холанд туфайли қабул қилинганми деган савол туғилса, "йўқ", деб жавоб бераман ва мен унинг "Бавария"га ўтишида муаммо кўрмадим.

Лекин баъзилар менга тўғрисини айтмайди, бошқа гапни айтади. Мен учун ростгўй бўлиш ҳар доим муҳим бўлган, балки кимлардир учун бу муаммо бўлгандир. Мен кўрдим ва ҳис қилдим, эҳтимол ҳозир "Бавария"ни тарк этиш ва "Барселона"га ўтиш учун тўғри вақт.

Жамоадошларим билан, ходимлар билан, мураббий билан жуда яхши муносабатда бўлганман ва буларнинг барчасини соғинаман, чунки у ерда ажойиб вақт ўтказдим. Биз ўйинда нафақат дўст эдик. Лекин якунда бу боб тугади ва мен ҳаётимнинг ҳамда фаолиятимнинг янги саҳифасини очяпман.

Шунинг учун мен ўзимни тўғри позицияда, керакли жойда эканлигимни ҳис қиляпман. Демак,"Бавария"ни тарк этишим олдидан сўнгги бир неча ҳафта ичида содир бўлган воқеалар, жумладан, сиёсат билан боғлиқ эди. Клуб мени бошқа клубга сотиш учун далиллар топишга ҳаракат қилди, чунки мени сотиб юборишларини клуб раҳбарияти мухлисларга тушунтириши қийин эди.

Мен эса бунга чидашга мажбур бўлдим, бу бемаънилик бўлишига қарамай, мен ҳақимда жуда кўп бемаъни гаплар айтилди. Лекин шуни биламанки, бу даврда ҳам мухлислар мени жуда қўллаб-қувватлашади", - деди Левандовски.

Киритилди: 15:10, 30.07.2022.
Ўқилди: 5081 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик