Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду кеча Дания терма жамоасига қарши кечган ўйиндан сўнг, даниялик мухлисларнинг қилиғига ўз муносабатини билдириб ўтди.
Гап шундаки, кечаги учрашув пайтида Дания терма жамоаси фанатлари бутун ўйин давомида аргентиналик футбол юлдузи Лионел Мессининг номини айтиб бақиришган эди.
"Даниялик мухлисларнинг бутун ўйин давомида "Месси, Месси, Месси" деб бақириб ўтришлари менга унчалик таъсир қилгани йўқ. Ўтган йили ҳудди шу пайтда Месси аллақачон "Копа Америка" турниридан чиқиб кетган эди.
"Қолаверса, ўшанда Аргентина ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида ўйнаган.
"Бу бизнинг ҳозирги аҳволимиздан ҳам ёмонроқ эди. Мен эса ҳамон ЕВРОдаман ва терма жамоам билан курашни давом эттираяпман", дея, Роналдунинг сўзларидан парча келтирмоқда Marca.