«Барселона» президенти Хоан Лапорта Френки де Йонгни «Челси»га таклиф қилмаганини айтиб ўтди.
"Биз ҳеч қачон де Йонгни «Челси»га таклиф қилмаганмиз. Йўқ, йўқ, йўқ. Тод Боэли билан Барселонада кечки овқатни бирга қилдик ва футбол ҳақида суҳбатлашдик.
Боэли — ажойиб инсон. «Челси» билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки улар харид қилишни хоҳлаган бир нечта футболчини биз сотиб олдик, холос", — деди Хоан Лапорта.
«Барселона» Усмон Дембеле билан шартномани узайтирди. Шунингдек, Рафинья ва Жюл Кунде трансферини эълон қилди. «Челси» ҳам ушбу футболчиларга қизиқиш билдираётган эди.