Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Шомуродов “Рома”ни тарк этади. Моуриньо ҳайратда қолмади

Баҳо:
+1 | -

2020 йилнинг кузида ҳамма учун кутилмаганда ҳолатда Ростов жамоасида уч йил давомида турли муваффақиятларга эришган ҳамюртимиз "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Генуяга кўчиб ўтди. Умуман олганда, бу трансфер барча томонлар учун идеал бўлди - "Ростов" ўйинчини 300 мингга сотиб олган эди ва 9 миллион еврога сотди.

2020/21 йилги мавсумда Элдор “Женоа” сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шомуродов янги жамоадаги ўз ўйини учун юқори баҳо олди ва трансфердан бир-икки ой ўтиб италиялик инсайдерлар футболчига "Ювентус"дан қизиқиш борлигини ёзишди. Ўшанда бу жуда ғалати кўринарди, лекин Элдорнинг баҳордаги сериясидан сўнг (лиганинг 6 та ўйинида 5та гол) миш-мишлар қизиқарли тафсилотларга эга бўла бошлаганди.

Натижада, "Юве" ва Шомуродовнинг трансфери журналистлар гап-сўзларида қолди. Бу ажабланарли эмас, чунки мавсумда саккизта гол жаҳон грандига ўтиш учун етарли эмаслиги аниқ. Агар Элдор 18-20 ёшда бўлганида, шартномани ёшлиги ва истиқболи билан оқлаган бўларди, лекин ўша пайтдаги 25 ёшли футболчига қўйиладиган талаблар, албатта, бошқача.

Турин ўрнига Рим

Бироқ июль ойида "Ювентус" билан бўлган фантастик вариант "Рома" билан ҳам худди шундай кутилмаган вариантга алмаштирилди. Жозе Моуриньонинг Шомуродовни ўз жамоасида кўриш истаги ҳақидаги илк миш-мишлардан бир неча ҳафта ўтиб, ҳужумчи аллақачон қизил рангли футболкада камералар қаршисида ўзини кўрсатаётган эди.

Ҳаммаси бир ҳафта ичида содир бўлди. Моуриньо аввал агентим билан, кейин мен билан гаплашди. Келишув бунчалик тез амалга ошишига ишонмасдим, деган эди Элдор.

Бу трансфер мураббийнинг хоҳиши билан амалга ошди. Португалиялик агент Герман Ткаченко туфайли Элдор билан учрашган ва бирга суратга тушишган. Футболчи португалияликнинг ўз ўйини ва статистикасидан хабардорлигидан ҳайратда қолганини тан олди. Эдин Жеко кетганидан кейин Моурга марказий ҳужумчи керак эди ва у буни имкон қадар тез ҳал қилди. Бироқ, кейинчалик "Челси"дан сотиб олинган Тэмми Абраҳам Элдорни ўзини кўрсатишга тўсқинлик қилди.

Шомуродовнинг ўтган мавсумдаги "Рома"даги ўйинлари статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, барча мусобақаларда 40 та ўйин, 5 та гол ва 6 та голли узатма.

Аммо батафсилроқ қарайдиган бўлсак, манзара бутунлай бошқача кўринади - Элдор "бўрилар" сафида бор-йўғи 4 та тўлиқ ўйин ўтказди, кўпинча у ўйин якунида захирадан майдонга тушди. Охири Элдорнинг ўзи гапиришга мажбур бўлди:

“Ўйин вақтимдан қониқмадим, кўпроқ ўйнашни хоҳлайман. Моуриньо билан яхши муносабатдаман. Эҳтимол, аввалгидек эмас, лекин ҳали ҳам яхши. Менинг клуб билан шартномам бор. Агар кўпроқ ўйнасам, қоламан. Лекин мен энди захирада ўтиришни хоҳламайман”.

Оқибатда вазият янада оғирлашди, Элдор мавсум охиригача ўйин охирида захирадан майдонга тушишда давом этди. Трансфер ойнаси очилиши билан эса ўзбекистонлик футболчининг Рим клубини тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалди, клуб Пауло Дибаланинг трансферини расмийлаштирди, бу эса келажакда Шомуродовни жамоанинг учинчи ҳужумчисига айлантиради. Шу билан бирга, Corriere dello Sport нашрининг қўшимча қилишича, Моурино ўзбекистонлик футболчининг мавсумолди йиғинидаги ўйинида қойил қолгани йўқ.

Элдорга А Сериянинг ўртамеёна клубидан жой керак

Катта амбицияларга эга бўлган жамоага, шунингдек, "ўзгача" характерга эга мураббий кескин кўтарилиш учун Шомуродовга имкон бермади.

Италия журналистлари ва мухлислари воқеаларнинг бундай кетишини ҳужумчининг характерига боғлашмоқда, унга Жозе жуда қадрлайдиган агрессив ўйин етишмади. Бир неча кун олдин ПроСпорц Манагемент вакили, ҳужумчининг агенти Қаҳор Мўминов:

“Элдор "Тоттенхэм" билан ўйинга бормайди, чунки у бошқа клубга ўтишга яқин. Тўлиқ трансфер ёки ижара бўладими? Бу ҳақда "Рома"дан сўраган маъқул”, деди.

Ва агентнинг изоҳидан сўнг дарҳол италиялик инсайдер Николо Скира ўз маълумотлари билан чиқди ва "Торино" ва "Болонья" 27 ёшли ҳужумчи ҳақида маълумот сўраганини айтди. Айтилишича, клублар келишувга сотиб олиш вариантини киритган ҳолда Элдорни ижарага олмоқчи. Шунингдек, Шомуродовга "Монца" ва "Сампдория"дан қизиқиш билдиришган, бироқ ҳар икки клуб вакиллари бу миш-мишларни рад этишган.

Ўтган мавсумни 10-ўринда якунлаган "Торино" билан вариант энг жозибадор кўринади, чунки "буқалар" бу ёзда Андреа Белотти билан йўлларини ажратишди ва фақат Антонио Санабриа, Петро Пеллегри ва Симоне Заза жамоада қолди. “Болонья”да ўтган мавсумда 14 та гол урган 33 ёшли ҳужумчи Марко Арнаутович ҳозирча ягона рақиб бўлиб турибди.

“Сампдория” ва “Монца”да, умуман олганда, асосий таркибдаги ўрин учун курашадиган ҳеч ким йўқ. А Серия Элдорга жуда мос келади, у фақат бошида барқарор ўйин кўрсатиш учун керакли клубга ўтиши керак,яқин кунларда бу воқеа содир бўлади.

Киритилди: 11:47, 31.07.2022.
Ўқилди: 6282 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.