Кириш Регистрация

"МЮ" "Барселона"нинг де Йонг олдидаги қарзини тўлашга ҳам тайёр

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" яна бир бор "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни Англияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи, деб хабар беради Diario Sport.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби нидерландиялик футболчини шу ёзда сотмоқчи ёки уни маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлишга кўндириш ниятида. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам "Барселона"да қолишни истамоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "манкунианликлар" раҳбарияти нафақат де Йонгга испан клубида олаётган маошини тўлашга, балки "Барселона"нинг футболчи олдидаги 17 миллион евро қарзини тўлиқ қоплашга ҳам тайёр.

Нидерландиялик футболчи бу шартларга рози бўлса, "қизил иблислар"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Олдинроқ де Йонгга "Челси" ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Барселона" сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали Нидерландия терма жамоаси футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:03, 31.07.2022.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.