"Арсенал" ҳужумчиси Фолэрин Балоган "Реймс"га ўтишга яқин турибди.
Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "Реймс" 21 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқда. У 2023 йил июнигача тузилади. Тиббий кўрик шу ҳафта бошида ўтказилиши мумкин.
2022 йилнинг январидан майигача Балоган "Мидлсбро"да ижара асосида ўйнаган. У жамоа сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













