"Атлетико" ҳужумчи Родриго Рикельмени "Жирона"га ижарага берди. Клуб сайти хабарига кўра, шартнома бир йилга мўлжалланган.
Бунгача мадридликлар 22 ёшли испаниялик билан шартномани 2028 йилгача узайтирганди.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 2 миллион еврога баҳоламоқда.
Рикельме ўтган мавсумда "Мирандес" сафида ижара асосида ўйнаганди. У Испания иккинчи дивизионида 36 учрашувда 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.