Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Владимир Фомичёв: "Бизда ҳужумчилар муаммоси бор"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" – "Машъал" учрашуви якунига етгач, жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб "Машъал" жамоаси бош мураббийи Владимир Фомичёв журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

- Аввало "Локомотив" мухлисларини шундай ажойиб стадионга эга бўлишгани билан табриклайман, - деди Владимир Александрович ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашаркан. – Ўйинга тўхталадиган бўлсак, бугун асосий таркибда ҳаракат қилган тўрт футболчи жароҳати ва бошқа сабабларга кўра бир-икки ой ўйнамагани сезилиб турди. Петкович, Шодмонов, Муҳаммадиевлар шулар жумласидан. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтди ва улар тўпни назоратида ушлаб туришди. Бугун "Локомотив" кўплаб вазиятларни яратди ва ҳақли ғалабага эришди, деб ҳисоблайман.

- Жамоангиз ўйинида сизга нима ёқмади?
- Кўплаб хатоларга йўл қўйилгани. Оддий вазиятларда футболчилар техник браклар натижасида тўпни йўқотишди. Муҳаммадиев ҳам ўз жойида тўп сурмагани учун ўйини қовушмади. Бироқ, бунда уни айблаб бўлмайди.

- "Машъал" жамоаси мавсумни гуёки ҳужумчисиз ўтказмоқда. Бунга сабаб нима?
- Дарҳақиқат, бизда ҳужумчилар йўқ. Шу боис ярим ҳимоячиларни ҳужум чизиғида ўйнатишга мажбур бўляпмиз. Самандар Шодмонов ҳужумчи эмас, аммо олдинги чизиқда ҳаракат қилмоқда. Мавсум бошида ёшларга умид боғлагандик. Аммо, улар ишончни оқламади. Жамоамиз аъзоларида ўйин давомида тўп киритиш учун имкониятлар бўлмоқда, бироқ улар вазиятлардан фойдалана олишмаяпти. Гейнрих Эронга гол уролмагани учун Абрамовни ишдан олиб ташлашди. Эҳтимол мени ҳам бўшатишар...

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:46, 15.06.2012.
Ўқилди: 4732 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.