Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛ старт олмоқда. "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"дан устун кела оладиган жамоа борми?

Баҳо:
+ | -

 Англия Суперкубоги учун кечган “Ливерпуль” – “Манчестер Сити” учрашуви (3:1) бу икки куч АПЛда устунлик қилаётганини яна бир бор эслатди. Ва, албатта, улар ўртасида янги чемпионлик унвони ўйналади. Кўпчилик аллақачон интригани интизорлик билан кутмоқда. Уларнинг рақобати қарама-қаршиликнинг янги стандартини ўрнатди. "Сити" сўнгги беш мавсумда тўртта чемпионликни қўлга киритди, "Ливерпуль" эса битта чемпионликка эга чиқди. Янги мавсум олдидан эса ҳар икки жамоа ҳам янада кучайди.

Ваҳоланки, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” қолган барча жамоалардан устун бўлса ҳам, рақобатга кўз юммаслик керак. Келинг, назарий жиҳатдан яна ким бу жуфтликка қарши курашишга қодирлигини кўриб чиқамиз.

"Челси" (ўтган мавсумда 3-ўрин)

Келганлар: Стерлинг (50 миллион фунт), Кулибали (33 миллион фунт).

Жамоадан кетганлар: Рюдигер (Эркин агент), Кристенсен (Эркин агент), Дринкуотер (Эркин агент), Лукаку (ижара).

"Челси"да сезиларли ўзгаришлар рўй берди: Роман Абрамовичнинг анча муваффақиятли даври тугади. Таркибий ўзгаришлар эса эътибордан четда қолмайди. Шу билан бирга, "Челси" ўз харидлари билан қайта қуриш ва танаффусга вақт сарфламасликларини кўрсатди. “кўклар” топ-клуб даражасида қолишни истайди, шу боис йўқотишларни ўша тоифадаги янгилар билан қоплашга мажбур.

Тухель ўйин схемасини қайта тиклаши керак бўлади. У Ҳаверц, Вернер, Стерлинг ва Пулишич каби ҳужумкорлардан бирини марказда ўйнатиши керак. Рюдигернинг ўрнини тўғридан-тўғри Кулибали эгаллади. Бироқ, ҳар ҳолда, бундай таркиб билан АПЛ чемпионлигини «шаҳарликлар” ёки “Ливерпуль”дан олиб қўйиши анча қийин.

Тоттенхэм Ҳотспур (ўтган мавсумда 4-ўрин)

Келганлар: Перишич (Эркин агент), Форстер (Эркин агент), Биссума (35 миллион фунт), Ришарлисон (60 миллион фунт), Лангле (ижара), Спенс (20 миллион фунт).

Жамоадан кетганлар: Бергвайн (26 миллион фунт), Кларк (10 миллион фунт).

Ўтган мавсумни ёмон бошлаган "шпорлар" ўз обрўсини тиклаб, тўртинчи ўринга чиқиб олишди. Ва энди улар янада юқорига кўтарилишга ҳаракат қилишади. Ҳар ҳолда, трансфер ва мавсумолди ўйинлари, тактик тайёргарлик ресурсларни бой бермаган, ҳатто барча чизиқларни кучайтирган "Тоттенхэм"нинг ниятлари жиддийлигидан далолат беради.

Энди "шпорлар" қийин ўйинларни енгиб ўтишга имкон берувчи кучли таркибга эга. Перишичнинг "Интер"дан текинга қўшилиши муваффақият бўлиб, Бергвейннинг йўқлигини сездирмайди. Ришарлисон эса ҳужумга куч ва ранг-баранглик қўшади, Биссума эса майдон марказидаги позициясини мустаҳкамлайди.

Қолаверса, Кейн атрофида ўтган мавсумдагига ўхшаш тайёргарликни ва унинг режаларини бузган ҳеч қандай миш-мишлар йўқ. Энди "Тоттенхэм" ҳам ўйин, ҳам психологик, ҳам кадрлар нуқтаи назаридан жуда кучли кўринмоқда. Биз ундан иккита фаворит учун муаммо кутишимиз мумкин, аммо ҳамма нарса барқарорликга боғлиқ.

“Арсенал” (ўтган мавсумда 5-ўрин)

Келганлар: Маркиньос (3 миллион фунт), Виейра (30 миллион фунт), Тёрнер (8 миллион фунт), Жесус (45 миллион фунт), Зинченко (30 миллион фунт).

Жамоадан кетганлар: Ляказетт (Эркин агент), Гендузи (9 миллион фунт).

"Арсенал" ўтган мавсумда "Тоттенхем"га тўртинчи ўрин учун курашда енгилиб, мухлисларининг ҳафсаласи пир қилди. Таркибни шакллантириш, футболчиларнинг жамоага муносабати борасида кўплаб саволлар туғилди. Ҳамма нарса парчаланиб кетгандай туюлди. Бироқ, бу сафарги мавсум олди ажойиб таассурот қолдирди. "Арсенал" "Челси" ва "Севилья"ни мағлуб этиб, нафақат ажойиб ўйин кўрсатди, балки жамоадаги ажойиб муҳит, жанговар руҳ билан ҳам ишлагани маълум бўлди.

Қолаверса, "канонирлар" барча заиф позицияларни анча яхши кучайтириб, озми-кўпми изчил трансфер амалга оширишга муваффақ бўлишди. Жесуснинг “Манчестер Сити”дан келиши одатда кўпчилик томонидан сенсация ва “канонирлар” учун катта муваффақият сифатида қабул қилинди. "Арсенал" ўтган мавсумда лигадаги энг ёш жамоа бўлди. Энди композиция янада мувозанатли бўлиши керак. Гарчи ёш футболчиларга нисбатан тарафкашлик ҳали ҳам сақланиб қолади. Бироқ, йил давомида улар тажрибали ва ёши каттароқ бўлишади. Бу йили чемпионлик учун давогарга керак бўлган барқарорлик ҳозирча "Арсенал" учун етарли бўлиши даргумон.

"Манчестер Юнайтед" (ўтган мавсумда 6-ўрин)

Келганлар: Маласия (13 миллион фунт), Эриксен (Эркин агент), Лисандро Мартинес (55 миллион фунт).

Жамоадан кетганлар: Дин Хендерсон (ижара), Кавани (эркин агент), Мата (эркин агент), Погба (эркин агент), Лингард (эркин агент), Матич (эркин агент), Перейра (10 миллион фунт).

Жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” охирги марта АПЛда ғолиб чиққанига ўн йил тўлди. Унинг собиқ ҳукмронлигидан асар ҳам йўқ эди – фақат яхши хотиралар. Гигантнинг буюклигини ошириш энди "Юнайтед"нинг янги ўйинига раҳбарлик қиладиган Эрик тен Хагга ишониб топширилди. Алекс Фергюсон кетганидан кейин турли мураббийлар томонидан қанча уринишлар бўлди. Турли босқичларда уларнинг истиқболлари жуда ўзгариб турарди, уларнинг усуллари ва мақоми жуда бошқача эди, аммо натижа одатда бир хил – кўнгилдагидек якунланмаган мавсум.

Ўтган мавсумда манчестерликлар тўпланган очколар бўйича антирекорд ўрнатиб, олтинчи ўринни эгаллади. Бу мавсум Эриксеннинг жамоага келиши яхши белги сифатида қабул қилиш мумкин, аммо жамоа ичидаги вазият бўйича ҳалигача ҳал этилмаган муаммолар кўп. Ўтган мавсум антиқаҳрамони Магуайр қандай ҳолатда? Келажаклари сир бўлиб қолган Роналду билан нима қилиш керак? Саволлар кўп ва мавсум бошланишига қадар уларни ҳал қилиб бўлмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:20, 02.08.2022.
Ўқилди: 4273 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.