"Арсенал" футболчисига янги харидор топилди. Хабарларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра Туркия чемпионатига йўл олади. Унга "Галатасарай"дан таклиф бор. Уругвайлик футболчи Кичик Осиё яриморолида йилига 3 миллион евролик битимга эга бўлади.
Бу эса ҳафтасига 50 минг фунт дегани. Торрейра "Арсенал" сафида ҳафтасифа 75 минг фунт маош олар эди. У ўтган мавсумни "Фиорентина" сафида, ижара асосида ўтказган.