"Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт фаолиятидаги энг қийин рақиб янги жамоадоши Лерой Санега бўлганини айтди. Жорий йилнинг ёзида нидерландиялик футболчи Мюнхен клубига "Ювентус"дан кўчиб ўтганди.
“Менга энг кўп қийинчилик туғдирган рақиб Германияга қарши ўйинимизда Лерой Сане бўлди. Мен унга қарши бутун майдон бўйлаб 1 га 1 ҳимоя қилишим керак эди ва у ҳамма жойда ҳаракат қиларди. Бу ҳақда унга "Бавария"га келганимда айтдим", - дея де Лигтдан иқтибос келтиради Kicker.
29 март куни Нидерландия ва Германия терма жамоалари ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади - 1:1.