Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ЎФА Тиббий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, футболимиз тиббиёти самарадорлигини янги савияга олиб чиқиш, барча терма жамоалар, футбол академиялари тиббий ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини замон талабига мос равишда мувофиқлаштириш мақсадида ЎФА қошида Тиббий қўмита ташкил этилди.

Бугун мазкур қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбарияти, терма жамоалар шифокорлари ҳамда масъуллар иштирок этди. Йиғилишда кун тартибига кўра, биринчи ярим йиллик бўйича терма жамоаларнинг тиббий йўналиш бўйича фаолияти таҳлил қилинди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов футбол тиббиётини тизимли ривожлантириш борасида қилиниши керак бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Бу борада олдинга қадамлар ташланганлиги, бироқ соҳада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплиги айтилди.

Бугунги кунда тиббиёт соҳасига тўғри ёндашиш спортдаги муваффақиятнинг асосий қисмини ташкил этади. Шу сабабли миллий терма жамоа билан бир қаторда, ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз, аёллар ва футзал терма жамоаларига шифокорлар ва массажчилардан иборат доимий тиббий штаб бириктирилди. Шифокор футболчиларнинг соғлиғини ҳар доим мониторинг қилиб бориши, таҳлил қилиши ва жароҳатларни олдини олиш ишларини амалга ошириши кераклиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида барча ёшдаги терма жамоаларимиз шифокорларини зарур тиббий ускуналар, дори-дармонлар, витаминлар билан таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Академияларда малакали тиббий хизматни ташкил қилиш, тарбияланувчиларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб боришни йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Шунингдек, футбол тиббиётига янги кадрларни жалб этиш, мутахассисларнинг малакасини доимий ошириб бориш ва улар фаолиятини мукаммаллаштириш борасида қилиниши керак бўлган ишларга тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, У-23 Осиё кубоги давомида тиббиёт соҳасида орттирилган тажрибаларни ички мусобақаларимизда қўллаш, ОФК стандартлари асосида тиббий-ташкилий ишларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилиш давомида мутахассислар фикрлари тингланиб, келгуси режалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтдилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:18, 04.08.2022.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.