Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ баҳсларида офсайдни аниқлаш учун янги тизимдан фойдаланилади

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар Лигасида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш учун яримавтомат тизимдан фойдаланиш бошланганини эълон қилди.

Технология Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаёқ амалга киритилади. У ҳар бир футболчининг танасидаги 29 та нуқтани кузатиш имконига эга бўлган махсус камералар орқали ишлайди.

ESPN маълумотларига кўра, видеоёрдамчи ҳакамнинг қарор қабул қилиш вақтини ўртача 70 сониядан 25 сониягача қисқартиради. Томошабинлар эса стадионда офсайд ҳолатининг уч ўлчамли модели кўриш имкониятига эга бўлади.

«УЕФА доимий равишда ўйинни яхшилаш ва ҳакамлар ишини қўллаб-қувватлаш учун янги технологик ечимларни излайди. Ушбу инновацион тизим VAR жамоаларига ўйиндан ташқари ҳолат юз бергани ёки йўқлигини тезроқ аниқлаш имконини беради ва шу орқали ўйин суръати ҳамда қарорлар изчиллигини оширади.

Тизим расмий ўйинларда фойдаланиш учун тайёр ва Чемпионлар Лигаси ўтказиладиган ҳар бир стадионда жорий қилинган», — дейди УЕФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Розетти.

Аввалроқ «Реал» ва «Айнтрахт» ўртасидаги УЕФА Суперкубогида илк бор офсайдни аниқлайдиган яримавтомат тизимдан фойдаланилиши хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:45, 04.08.2022.
Ўқилди: 1895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.