Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико

«Шўртан» 8 футболчи билан шартнома имзолаб, 9 ўйинчи билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган «Шўртан» таркибига янги футболчилар келиб қўшилмоқда. Жумладан, бугун ғузорликлар 8 нафар ўйинчи билан шартнома имзолашди. Улар: Шоҳжаҳон Насимов, Алфайзи Неъматов, Жонибек Кўчимов, Абдумутал Турсунқулов, Шерзод Ғуломжонов, Тимур Набиев, Жафаржон Каримов ва Улуғбек Худайбердиев.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Насимов 1996 йилда туғилган, амплуаси — дарвозабон, бунга қадар "Бухоро" клуби сафида майдонга тушган.

Алфайзи Неъматов эса 2000 йилда туғилган, амплуаси — ҳужумчи, бунга қадар "Бунёдкор" клуби сафида майдонга тушган.

Жонибек Кўчимов 1998  йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси — ярим ҳимоячи, бунга қадар "Зомин" клуби сафида майдонга тушган.

Абдумутал Турсунқулов 1995 йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси — ярим ҳимоячи, бунга қадар "Зомин" шарафини ҳимоя қилган.

Шерзод Ғуломжонов 2001 йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси — ярим ҳимоячи, бунга қадар "Хоразм" сафида ўйнаган.

Тимур Набиев 2000 йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси — ҳимоячи, бунга қадар "Қизилқум" сафида майдонга тушган.

Жафаржон Каримов 2001 йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси — ҳимоячи, бунга қадар "Хоразм" фаолият юритган.

Улуғбек Худайбердиев 1995  йилда туғилган, ўйнайдиган амплуаси — ҳимоячи, бунга қадар "Янгиер" шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, «Шўртан» таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Клуб ёзги трансфер ойнасида дарвозабон - Акобир Қаюмов, ҳимоячилар – Абдухолиқ  Қурбонов, Нодирхон Неъматхонов, Элдор Эргашов, Шоҳруҳ Бойқўзиев, ярим ҳимоячилар - Жавоҳир Шокиров, Нодиржон Нурматов, Ислом Баратов ва ҳужумчи - Даврон Исоқов билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномаларни бекор қилинди ва клуб ушбу футболчилар билан дўстона хайрлашди.

"Шўртан" матбуот хизмати.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 20:56, 04.08.2022.
Ўқилди: 1805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик