Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Усмон Тошев: «Футбол шахмат эмас, уни эркаклар ўйнайди»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, меҳмонлар устози Усмон Тошев ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.


Ўйлашимча, ёмон ўйин бўлмади. Биз биринчи навбатда ғалабани хоҳлагандик. Лекин омадимиз келмади . Такрор айтаман, ёмон ўйин бўлмади. Қўпол хатолар бўлгани йўқ. Демак ўйинни яхши баҳолаш мумкин, дея гап бошлади Тошев.

— Бугун "Насаф" таркибида Жаҳонгир Жиямуродовни кўрмадик. Бунинг сабаби нима?
— Қаршидаги машғулотлар жараёнида футболчи жароҳат олганди. Шунингдек яна бир дарвозабонимиз Ғайрат Ҳасановда ҳам жароҳат бор эди. Шунинг учун ҳам футболчи хизматидан фойдалана олмадик.

— Охирги дақиқаларда Кенжа Тўраев майдонга туширмоқчи бўлгандингиз. Лекин бунга вақт етмади. Бу ўзгаришдан мақсад нима эди?
— Бу тактик ўзгариш эди. Шунчаки вақтни фойдамизга ушлаб қолиш мақсадида амалга оширилган иш эди.

— Демак учрашувда дуранг натижага рози эдингиз. Шундайми?
— Охирги 30 сонияни гапиряпсизми? Унда бирор  нарсани ўзгартириш учун футболчи туширмайман.

— Негадир бугун зерикарли ўйин бўлди...
— Биринчидан иккала жамоа барибир эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди. Биринчи навбатда гол ўтказиб юбормаслик  учун ҳаракат қилдик. Шунга сизга зерикарлидек кўринган бўлиши мумкин. Бизга бундай кўрингани йўқ. Ўйин яхши бўлди.

— Охирги ўйинларда Сухроб Неъматов ёмон таассурот қолдирмаётганди. Айниқса ёшлар жамоаси таркибида. Негадир сиз унга имкон бермаяпсиз...
— Таркибимизда тенг кучга эга 22 футболчи бор. Буларнинг ичидан энг яхшиларини танлаб олиш осон иш эмас. Сухроб яхши футболчи. Ўйинни кўра оладиган, ақл билан ўйнайдиган. Балки келажакда унга имконият берармиз.

— Ўйин мобайнида футболчилар тез-тез тортишиб қолишди. Жамоадаги муҳит қанақа?
— Одатда мен шу каби саволларни кутаман. Футбол бу шахмат эмас. Бу эркаклар ўйини. Эркакларнинг ўйинида бундай ҳолатлар бўлиб туради ва буни нормал ҳолат дейиш мумкин. Агар шунақа ҳолатлар бўлмаса бунинг футболлиги қоладими? Мана Европа чемпионатини  кўринг.Мураббийларнинг эҳтиросларини қаранг... Бундай вазият футболнинг ажралмас қисми бўлиб қолади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:53, 16.06.2012.
Ўқилди: 5645 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.