Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Евро-2012: Чехия ва Греция чорак финалга йўл олишди

Баҳо:
+1 | -

Бугун тунда Евро-2012 "А" гуруҳи учрашувларига якун ясалди. Вроцлав ва Варшавада бир вақтда бошланган учрашувларда минимал ҳисоб қайд этилди ва чемпионат аввалида гуруҳ фаворитлари деб аталган терма жамоалар чорак финалдан қуруқ қолишди.

Россия терма жамоаси биринчи турни  қандай бошлагани ёдингиздадир. Ҳа, Чехия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган терма жамоа гуруҳ босқичидан нарига ўта олмайди, деб айтганингизда ўша пайти сизни аҳмоққа чиқаришган бўлишарди.

Йўқ сиз аҳмоқ эмас экансиз. Чунки ростан ҳам шундай бўлди. Ўйиндан кейин рус каналларини сайр қилиб чиқиб "НТВ+" телеканали шарҳловчисис Константин Геничнинг битта гапини эшитиб қолдим. "Бизнинг менталитетимиў шунақа. Чехияни 4:1га ютиб ўзимизни чемпион деб тасаввур қилиб юбордик". Жудаям ўринли фикр.

Ўша Россиядан биринчи турда қақшатгич зарба қабул қилиб олган чехлар якунда гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалга йўл олгани катта воқеа, албатта. Катта мусобақалар эса шуниси билан қизиқ.

Умуман бу йилги европа чемпионати аввалгиларидан ҳам бошқачароқ ва қизиқарлироқ ўтаётгани барчага ёқиб тушаётган бўлса керак. Иккинчи турдан сўнг бирорта терма жамоанинг чорак финал масаласини ҳал қила олмагани ва барча тўртта гуруҳда, барча масала учинчи турга қолгани жуда қизиқ ҳолат эди.

Учинчи тур ўйинлари эса бизга кутилмаган бурилишларғу, "камбек"ларни, қайсидир терманинг қахрамонлиги-ю, қайсидир терманинг аянчли аҳволини тақдим этишни бошлади.

Мусобақа мезбонининг гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетиши, илк турда ўзлари йирик ҳисобда мағлубиятга учратган чехларни гуруҳ пешқадами сифатида чорак финалга кузатаётган Россияни аҳволига ачинишдан бошқа чора йўқ.
Бугунги ўйинлардаги воқеаларга, ҳавфли вазиятлар ва бошқа деталларга ортиқча тўхталиб ўтириш шарт эмас. Аммо ҳар иккала ўйинда ҳам ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилгани ва ўша голлар рақибнинг кутилмаган жойдаги хатосидан сўнг киритилганини қайд этиб ўтиш лозим.

Россия терма жамоаси аъзолари бутун биринчи бўлим давомида устунлик қилганларига қарамай, бўлимга ҳакам қўшиб берган дақиқалар ўтиб бораётганда консентрацияни бир неча сонияга йўқотиб қўйишди ва муносиб жазоланишди. Ўйин ҳакам ҳуштага қадар давом этишини бундай муҳим ўйинларда бир зум ҳам ёддан чиқармаслик кераклигини руслар биздан кўра яхшироқ билишарди, аммо....

Иккинчи бўлимда ҳозирги замонавий футболда тез тез қўлланиладиган термин "жамовий автобус" (яшасин "Челси")га қарши ўйнашга мажбур бўлган руслар ниятларига ета олишмади. Греклар бундан ўйинларда қандай ҳимояланиш кераклигини ҳали унитишмаган экан.

Польша - Чехия ўйинида ҳам биргина хато ўйин тақдирини ҳал қилди. Афсуски, бу хато мусобақа мезбонларига қимматга тушди. Ҳужум пайтидаги биргина хато тўп оширилиши, қарши ҳужум ва гол....

Илк турдан кейин кўпчилик томонидан биринчилардан бўлиб ЕВРО билан ҳайрлашишга даъвогарлардан бири бўлган Чехия гурухда биринчи ўринни эгалламоқда.

Эртага бизни бунданда муросасиз ўйинлар, курашлар кутиб турганига энди шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Евро-2012. "А" гуруҳи. 3-тур

ЧЕХИЯ – ПОЛЬША 1:0 (0:0)
Гол: Йирачек (72).
ЧЕХИЯ: Чех, Гебре Селасси, Сивок, Кадлец, Лимберски, Ҳюбшман, Плашил, Коларж, Йирачек (Райторал, 84), Пиларж, Барош.
ПОЛЬША: Титонь, Пишчек, Василевски, Перкис, Бениш, Дудка, Полянски (Гросицки, 56), Муравски (Межеевски, 73), Блашчиковски, Обраньяк (Павел Брожек, 73), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Лимберски (12), Муравски (23), Полянски (48), Василевски (61).
Бош ҳакам: Крейг Томпсон (Шотландия)
16 июнь. Вроцлав. Муниципиал стадион. 41480 томошабин

ГРЕЦИЯ – РОССИЯ 1:0 (1:0)
Гол: Карагунис (45+2).
ГРЕЦИЯ: Сифакис, Торосидис, Папастатопулос, Пападопулос, Цавелас, Кацуранис, Маньятис, Салпингидис (Нинис, 83), Карагунис (Макос, 67), Самарас, Гекас (Олебас, 64).
РОССИЯ: Малафеев, Анюков (Измайлов, 81), А.Березуцкий, Игнашевич, Жирков, Денисов, Широков, Глушаков (Погребняк, 72), Дзагоев, Аршавин, Кержаков (Павлюченко, 46).
Огоҳлантиришлар: Карагунис (61), Анюков (61), Жирков (69), Дзагоев (71).
Бош ҳакам: Йонас Эрикссон (Швеция)
16 июнь. Варшава. Миллий стадион. 55614 томошабин

A - Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Чехия 3 2 0 1 4-5 6
2 Греция 3 1 1 1 3-3 4
3 Россия 3 1 1 1 5-3 4
4 Польша 3 0 2 1 2-3 2

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:43, 17.06.2012.
Ўқилди: 5848 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.