Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Унга кўра, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчилар БҲМнинг 2 минг баробари (айни вақтда 600 миллион сўм) миқдоридаги мукофотга эга бўлади. Кумуш медал соҳиблари БҲМнинг 300 баробари (300 миллион сўм), бронза эгалари эса БҲМнинг 500 баробари (150 миллион сўм) миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади.
Халқаро гроссмейстер унвонини қўлга киритган шахматчиларга БҲМнинг 100 баробари (30 миллион сўм) миқдорида бир марталик пул мукофотини берилади.
Шунингдек, шахматчиларнинг мураббийлари ҳам натижаларга қараб пул мукофотига эга бўлади.
Қуйидаги жадвалда пул мукофотлари қиймати билан батафсил танишиш мумкин:
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 6-турдан кейин 4-поғонани эгаллаб турган бўлса, аёллар жамоаси 37-поғонадан жой олган. Ёш таркиб борган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 август куни навбатдаги турда иштирок этади.