Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Янги мавсумда "Челси" таркиби қандай кўринишда бўлади?

Баҳо:
+ | -

"Аристократлар" ёз давомида бир қанча футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилди. Аммо "Челси" нишонлари Испанияда "Барселона" томонидан ҳам кўзлаб қўйилганди. Шу сабаб Томас Тухелнинг Рафинья ҳамда Кунде билан боғлиқ режалари амалга ошмай қолди. Шунга қарамай, ҳали вақт бор. Вариантлар ҳам етарлича. Айни дамда эса шундай футболчилардан бири "Челси" йўлини тўсди. У эса "Барселона" ҳужумчиси Обамеянгдир.

Пьер-Эмерик Обамеянг бирб пайтлар Тухель билан бирга ишлаган. Ўшанда улар "Боруссия Дортмунд"да эди. Шунингдек, Лондон фахри дея эътироф этилувчи клуб "Лейпциг" билан Бенжамин Шешко борасида ҳам жиддий музокараларга киргани айтилади. Шешко "МЮ" радарида турганидан эса ҳамманинг хабари бор(дир). Шунингдек, яна бир "қизил иблислар"нинг умиди бўлган трансфер, Френки Де Йонг – "Челси"нинг домига тушиб қолган. Айрим манбаларда "Барселона" Де Йонгни "Челси"га 72 миллион фунт эвазига сотишга рози бўлгани айтилади. Шундай экан, нидерландиялик ярим ҳимоячи Карни Чуквуэмека (20 миллион фунт) билан бирга "Челси" ярим ҳимоясини тўлдириши мумкин. Набодо, "Челси" бу имкониятни қўлдан бой бергудек бўлса, у ҳолда "Интер" тарбияланувчиси Чезаре Казадеи иккинчи вариантдир. 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирда 17 миллионга баҳоланмоқда. У учун "Челси" аввалроқ 6,7 миллион фунт таклиф қилганди. Аммо "Интер" буни дарҳол рад этган.

"Челси"нинг ҳимояда ҳам ўзига яраша режалари бор. Хусусан, яқиндагина эълон қилинган Марк Кукурелья трансфери ўша режанинг бир қисми ҳисобланади. Ёш испан футболчиси 55 миллион фунтга баҳоланган. Томас Тухель эса қанот ҳимояси борасида тинчилангач, энди марказий мудофаани ўйламоқда. Бу борада "Лестер Сити" билан музокаралар давом этмоқда. "Челси" "тулкилар"нинг франциялик ҳимоячиси Веслей Фофана учун курашмоқда. Аммо бу иш осон бўлмайди. Чунки Фофана 85 миллион фунтлик нархга эга. Фофанадан ташқари "Лейпциг"дан Йошко Гвардиол харид қилиниши ҳам мумкин. Лондонликлар Гвардиол учун Тимо Вернерни қайтариб беришни таклиф қилмоқда.

Ҳимоя учун сўнгги вариант сифатида "Интер" райт-беки Дензел Дюмфрис қайд этилади. Аммо миланликлар ўз футболчисини осонликча қўйиб юбормайди. Улар Дюмфрисга 30 миллион фунт сўрамоқда. Агарда Дюмфрис харид қилинса, қанотдаги Жеймс марказий ҳимояга кўчиб ўтади.
Ҳужумга таянч учун ҳам режалар йўқ эмас. Тухель қанотларга "Саутгемптон"дан Кайл Уолкер-Питерс ҳамда "Реал" футболчиси Маркос Алонсони олиб келиши мумкин. Мана шундай ҳолатда қуйидагича янги таркиб вужудга келади:

Дарвозада: Эдуар Менди
Ҳимояда: Гвардиол (Кукурелья), Кулибали, Жеймс (Фофана)
Таянчда: Казадеи (Чуквуэмека), Де Йонг
Ярим ҳимояда: Уолкер-Питерс (Чилвелл), Дюмфрис (Жеймс)
Ҳужумда: Стерлинг, Сеско (Обамеянг), Моунт.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:52, 05.08.2022.
Ўқилди: 4062 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.