Татаристон Республикасининг Набережночелнин шаҳар суди "Рубин" клуби тарбияланувчиси Антон Адаричевни 4 октябргача тергов изоляторига жойлаштирди, деб хабар бермоқда "БИЗНЕС Online".
21 ёшли фуқаро КАМАЗ инновацион ривожланиш ва илғор технологиялар хизмати раҳбари бўлиб ишлаган 62 ёшли отаси Валерий Адаричевни ўлдиришда айбланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 3 август куни кечқурун ота уйида хонадондан телевизор йўқолганини аниқлаган ва уни ўғли ломбардга олиб бориб берган. Шу сабабли можаро келиб чиқди, у муштлашувга айланиб кетди. Сўнгра Антон отасини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабли бўлди. Бу вақтда она хонадонга қайтиб келган, Антон онасининг ҳам қорнига ўткир тиғли буюм (пичоқ) билан зарба урган, шундан сўнг у ота-онасининг банк картасини ўғирлаган, сўнг жароҳат олган онасини машинада касалхонага олиб борган ва қочишга уринган, аммо тез орада ҳибсга олинган.
"Мен айбимни қисман тан оламан. Нима учун қисман? Менинг мақсадим отамни ўлдириш эмас эди. Мен беихтиёр жиноят қилдим”, — деди суд жараёнида кичик Адаричев. Унинг сўзларига кўра, унга пул тотализаторга тикиш учун керак эди.