Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

U-22 Осиё чемпионати саралаши: Иордания ва Непал ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

16 июнь, шанба куни U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳслари старт олди.

Яман ва Иордания U-22 терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан, 16 июнь, шанба куни, қитъа тарихида илк бор ташкил этилган U-22 Осиё чемпионатининг саралаш баҳслари расман старт олди. Непал давлати мезбонлик қилаётган «D» саралаш гуруҳидаги иккинчи баҳс Непал ҳамда Бангладеш терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ҳар иккала ўйин ҳам голларга бой бўлди. Ўзбекистон U-22 терма жамоаси биринчи ўйин куни дам олди.

Яман ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳсда омад иорданиялик футболчиларга кулиб боқди. Яман терма жамоаси тўпни назорат қилиш бўйича устунликка эришган, шунингдек, 40-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган бўлса-да, рақиб дарвозаси томон бирор марта ҳам йўл топа олмади. Иордания терма жамоаси эса, аксинча, жамоа сардори четлатилганига қарамай, ҳимоячи Халил Зайднинг ўйин охирига яқин кўрсатган фаоллиги самараси ўлароқ, Яман дарвозасига яна иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин 4:0 ҳисобида Иордания терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди.

Непал ва Бангладеш терма жамоалари ўртасидаги ўйинда омад майдон эгаларига кулиб боқди ва улар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таъкидлаш жоиз, Кришна Тапа шогирдлари деярли барча голларни стандарт вазиятлар ва қанотлардан уюштирилган ҳужумлар натижасида киритишди. Бангладеш терма жамоаси эса, 61-дақиқага қадар 1:1 ҳисобини сақлаб тура олган бўлса-да, ўзини яхши томондан кўрсата олмади. Бангладешликларнинг жавоб голи ҳам мезбонлар дарвозабони ва ҳимоячисининг ўзаро тушунмовчилиги натижасида киритилди.

«D» саралаш гуруҳидаги навбатдаги ўйинлар 18 июнь, душанба куни бўлиб ўтади. Шу куни Тошкент вақти билан 14:15да Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичидаги илк ўйинини ўтказиш учун Бангладешга қарши майдонга чиқса, 17:25да Непал ҳамда Яман терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади («D» саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими билан бу ерда танишиш мумкин). 1-турдан сўнг Иордания терма жамоаси, тўплар нисбатидаги ижобий фарқ эвазига, гуруҳда биринчи бўлиб турибди.

U-22 Осиё чемпионати саралаш
«D» гуруҳи, 1-тур учрашувлари
16 июнь, шанба
Яман U-22 – Иордания U-22 0:4 (0:2)
Голлар: Ҳамза ал-Дардур (28), Маҳмуд Затара (35), Мусаб Аллаҳҳам (80), Халил Зайд (82).
Четлатиш: Ҳамза ал-Дардур (40).
Яман: Шукри, Иброҳим, Саддам, Ёсир (Али Қосим, 68), Салом, Ғураба, Ҳамсан, ас-Сарурий, ал-Ворафий, аш-Шариф (Ёсир, 56), Зайдан.
Иордания: Мустафа Абу Мусамеҳ, Муҳаммад ал-Довуд, Зайд Жобир, Иброҳим Далдум, Мусаб Аллаҳҳам (Хадир, 84), Маҳмуд Затара (Мунзир Абу Амара, 70), Аҳмад Солиҳ, Удай Заҳран, Амир, Ҳамза ал-Дардур, Халил Зайд (Халдун ал-Ҳамдон, 88).
Ҳакам: Масъуд Туфайлия (Сурия).

Непал U-22 – Бангладеш U-22 4:1 (1:0)
Голлар: Бхарат Хавас (5), Жагжит Шреста (61), Сужал Шреста (67, 90+3) - Дипак Бушал (48, автогол).
Непал: Бишал, Рабин, Дипак, Бикаш, Роҳит, Анил (Амир Шреста, 60), Жагжит, Сужал, Рупеш (Бишал Рай, 85), Шива, Бҳарат.
Бангладеш: Соҳидул Аълам, Мунна, Рассел, Уттам, Шоҳидул Аълам Шоҳид, Имон Маҳмуд, Тоҳидул, Рони, Шоҳидул, Жамол, Райҳон.

U-22 Осиё чемпионати саралаш босқичи ҳақида
Финал босқичи 2014 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 2013 йилги U-22 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида 41 терма жамоа иштирок этмоқда. Улар етти гуруҳга бўлинган бўлиб, олти гуруҳда олтитадан терма жамоа бўлиб, фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси жой олган «D» гуруҳида иштирокчилар сони бештани ташкил этади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар тўғридан-тўғри финал босқичи йўлланмасини қўлга киритса, етти гуруҳ орасида энг яхши кўрсаткични қайд этган битта учинчи ўрин эгаси ҳам ҳал қилувчи баҳсларга йўл олади.

Дастлабки тақвимга кўра, барча саралаш гуруҳлардаги ўйинлар бир муддатда, яъни, 23 июнь – 3 июль саналарида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, Непал футбол уюшмасининг илтимосига кўра, «D» гуруҳи ўйинлари муддати дастлаб 2-10 июнь кунларига сурилди, кейинроқ, мамлакатдаги нотинч сиёсий вазият сабаб, 16-24 июнь кунларига қолдирилди. Шундай қилиб, бошқа саралаш гуруҳларида ўйинлар энди бошланган вақтда, ҳали мезбони ким бўлиши номаълум бўлган мусобақанинг камида иккита иштирокчиси номи маълум бўлиб улгуради.

«А» гуруҳи: Ҳиндистон, Ироқ, Ливан, Уммон, Туркманистон, БАА (ўйинлар Уммонда бўлиб ўтади).
«В» гуруҳи: Қирғизистон, Покистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Шри-Ланка, Сурия (ўйинлар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади).
«С» гуруҳи: Баҳрайн, Эрон, Кувайт, Мальдив ороллари, Қатар, Тожикистон (ўйинлар Малайзияда бўлиб ўтади).
«D» гуруҳи: Бангладеш, Иордания, Непал, Ўзбекистон, Яман (ўйинлар Непалда бўлиб ўтади).
«Е» гуруҳи: Австралия, Индонезия, Япония, Макао, Сингапур, Шарқий Тимор (ўйинлар Индонезияда бўлиб ўтади).
«F» гуруҳи: Камбоджа, Хитой, Шимолий Корея, Гонгконг, Лаос, Таиланд (ўйинлар Лаосда бўлиб ўтади).
«G» гуруҳи: Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Вьетнам, Малайзия, Мьянма, Филиппин (ўйинлар Мьянмада бўлиб ўтади).

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:15, 17.06.2012.
Ўқилди: 6248 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.