Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шахмат-2022. АҚШлик спортчи қўпол хатога йўл қўймаганда, Ўзбекистон бир поғона юқорида турган бўларди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур ўйинлари кеча бўлиб ўтди. 7-тур доирасида ўтказилган АҚШ ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувда кутилмаган вазият юз берди.

Ушбу мамлакатларнинг дастлабки 3та шахматчилари ўртасидаги ўйинлардан сўнг америкаликлар 2:1 ҳисобида олдинга ўтиб олишган эди. Сэм Шенкленд ва Роберт Ованнисян ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилса ҳам, америкаликлар ушбу тўқнашувни ўз фойдаларига ҳал этишар эди.

Ўйин сўнгида арман спортчиси кичик устунликка эга бўлди, аммо Сэм дурангни сақлаб қолиш учун курашаётганди.

Шенкленд вақт танқислигига дуч келгани боис, кутилмаган хатога йўл қўйди. У рақибнинг навбатдаги шоҳ беришидан қочиш мақсадида b1 катакда турган шоҳини с2 катакка сурди. Бироқ иккинчи қаторда — g2 катакда Ованнисяннинг фарзини турган эди. Шу боис, АҚШлик шахматчи бундай юриши мумкин эмасди. Сэм хатосини тушуниб қолди ва ҳали соатни босмагани учун хатони тўғрилаш имкони бор эди. Фақат у шоҳнигина юриш ҳуқуқига эга эди. Боиси, "фигурани ушладингми, ўшани юришинг шарт қоидаси" шахматда бор. Оқ шоҳда эса фақатгина с1 хонасига юриш имконияти бор эди холос. Бу эса Шенклендни муқаррар мағлубиятга олиб борар эди. Америкалик спортчи бироз ўйлаб кўргач, таслим бўлишга қарор қилди ва жаҳл билан ўйин залини тарк этди.

Ушбу дуранг Арманистонни пешқадам сифатида сақлаб қолди. Акс ҳолда жамоа айни пайтда 3-ўринда бораётган бўлар эди. Ўзбекистон эса 2-ўринни эгаллаб турган бўларди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бугун Арманистон билан 9-тур баҳсини ўтказади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:28, 07.08.2022.
Ўқилди: 6630 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.