"Ливерпуль" устози Юрген Клопп жамоадаги йўқотишлар ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мана шундай кутилмаган воқеалар содир бўлиб туради. Кейта ҳозирда касал. Чемберлен ҳам сафда эмас. Энди эса Алкантарада муаммо чиқди. Унинг аҳволини кейинроқ билиб оламиз. Бизда 8 та ярим ҳимояачи бор. Аммо кўплари жароҳат олган. Хавотирланмай, вазиятни қўлга олишимиз керак".