"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру кеча "ПСЖ" сафида «Клермон» дарвозасига чалқанча услубда гол урган Лионель Мессига муносабат билдирди.
Криштианунинг фаоиятини ёритиб борувчи Инстаграмдаги саҳифа Мессининг кечаги голини Роналдунинг "Реал" сафида Чемпионлар лигаси доирасида «Ювентус» дарвозасига урган голи билан таққосланди ва унга қуйидагича изоҳ ёзилди:
«Бири кичкина тўппонча бўлса, иккинчиси эса "қайчи" услубида берилган ҳақиқий зарба. Бири Франция чемпионати доирасида «Клермон» дарвозасига урилган бўлса, иккинчиси Чемпионлар лигаси доирасида «Ювентус» дарвозасига киритилган.
Ўйинчилардан бирининг қўллари ва бир оёғи ерга тегиб турибди — тана ва майдон орасига матрас солса бўлади, иккинчи ҳолатда эса футболчи тўлалигича ҳавода турибди.
Мана шундай катта фарқ бор. Юқори суратдаги футболчи пастдаги футболчининг остига бемалол жойлашиб кетиб, яна очиқ жой қолади. Уларни ҳеч қачон таққосламан».
Португалиялик футболчининг опаси Катя Авейру эса ушбу постга "лайк" босиб, сўнгра қарсак чалинган "смайлик"ларни қўйди.