“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛнинг 1-туридан ўрин олган “Вест Хэм”га қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этди.
Шу тариқа, норвегиялик футболчи Премьер-лигадаги дебют учрашувида дубл қайд этган “шаҳарликлар”нинг иккинчи футболчисига айланди. Аввалроқ, бундай натижани 2011 йилда "Ман Сити"нинг собиқ футболчиси Серхио Агуэро кўрсатганди.
АПЛнинг навбатдаги турида “Ман Сити” 13 август куни ўз майдонида “Борнмут” билан ўйнайди.