Кириш Регистрация

Арнаутовичнинг акаси "Манчестер Юнайтед"нинг Маркога қизиқиши ҳақида: Тўғри, топ-клубдан таклиф бўлган"

Баҳо:
+ | -

"Болонья" клубининг 33 ёшли ҳужумчиси Марко Арнаутовичнинг акаси Даниэл Арнаутович укасига "Манчестер Юнайтед"га ўтиш таклифи тушгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

"Тўғри, машҳур клубдан таклиф бор... Мен "Болонья" билан боғланиб, бу трансферни амалга оширишим мумкин", - дейди Даниэл.

Эслатиб ўтамиз, австриялик ҳужумчи аввалроқ Англия Премьер-лигасида "Сток Сити" ва "Вест Хэм" клублари шарафини ҳимоя қилган. Футболчи ўтган мавсумни "Болонья"да ўтказди. У Италия А сериясида 33 ўйинда 14 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt футболчини 6 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 05:56, 08.08.2022.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.