Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Пепе Рейна: «Ҳали юқори рақобатдан зерикканим йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» июль ойи ўрталарида таниқли дарвозабон Пепе Рейнани ортга қайтарди ва уни янги футболчиси сифатида расман таништирди.

Жаҳонгашта кипер кейинчалик клуб президенти Фернандо Роиг ҳамроҳлигида «сариқ сувости кемаси» аъзоси сифатида ОАВ вакиллари билан учрашди. Рейна нақ 17 йиллик танаффусдан кейин жонажон клубига қайтганини алоҳида айтиш керак.

Уйга қайтиш сеҳри

- Ҳозир бениҳоя хурсандман. Ўзи анчадан буён тезроқ қайтишни ўйлаётгандим. Умуман, «Вильярреал» либосини қайта кийиш насиб этишига заррача шубҳаланган эмасман. Тўғриси, фаолиятим учун бундан яхшироқ якунни топиш қийин. Ҳа, қўлқопларимни шу ерда михга илмоқчиман. Умид қиламанки, клуб ўсишдан тўхтамайди ва  нафақат Испания, балки бутун Европада эталонлигича қолади.

Клубга нисбатан туйғу

- Ўтган мавсум аввало, «Лацио» учун қайғурдим, шунинг баробарида «Вильярреал»дан ҳам асло кўз узганим йўқ. Юрагим тубидаги муҳаббат клубга бефарқ қарашимга йўл қўймайди. Қолаверса, «Вильярреал» тетик футбол кўрсатади. Жамоа айниқса, ЧЛда ҳурмат-эътибор қозонди. Энди шу клубдаман ва ўзимни жонажон уйимдагидек ҳис қиляпман. Янги мавсум ҳар бир турнирда янада муносиб из қолдиришни истаймиз.

Евроарена учун кураш

- Чемпионлик? Агар Ла Лигада ғолиб чиқсак, ақлдан озишим тайин. Лекин клубнинг асосий мақсади - евроаренага чиқиш. Нега энди ЧЛ ҳақида ўйламаслигимиз керак? Умуман, янги мавсумда Испания кубоги ва Конференциялар лигасида ғалаба учун курашиш - клуб олдига қўйилган икки қизиқарли вазифа.

Шахсий амбиция

- Ҳар қандай йўл билан жамоага ёрдам берсам, бас. Бунинг учун қаттиқ шуғулланишга тайёрман. Ягона мақсадим - бутун мавсум давомида клуб талабига мос даражада спорт формасини сақлаб қолиш. Тан оламан, Геро Рульи асосий дарвозабон ҳисобланади, мен эса унга рақобат тақдим этиш ва тажрибам билан жамоага ёрдам бериш учун келдим. Албатта, катта истиқболга эга ёш дарвозабонларга ҳам қўлдан келганича йўл-йўриқ кўрсатишга тайёрман.

Геро Рульи билан рақобат

- Албатта, ҳар кунлик соғ­лом рақобатдан умидворман. Бироз ҳаяжон йўқ эмас, лекин ишончим комил, дарвозабонлар ўртасидаги рақобат ҳаммамизга фойда келтиради. Геронинг ажойиб ўйинларини таъкидлашим жоиз. Жамоада 1-рақам унга тегишли эди, шунга қарамай, менга бермоқчи бўлди. Шунинг ўзи Рульи қандай йигит эканлигини кўрсатиб турибди.

Бирдам кийиниш хонаси

- Жамоа муваффақияти айнан кийиниш хонасидаги ҳолатга боғлиқ. Яхлит гуруҳ ҳар қандай алоҳида футболчидан устун. «Вильярреал»нинг бирдам оиласига муаммосиз қўшилишимга ишонаман. Барчамиз кучли, мустаҳкам ва камтарона кийиниш хонасига эга бўлиб, йўлни бирдам босим ўтишни истаймиз.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:21, 08.08.2022.
Ўқилди: 2026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик