"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс "Брентфорд"га қарши ўйиндан (2:2) кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Уч очко ололмаганимиз бироз ачинарли. Ўйиннинг 60 дақиқасида биз ажойиб ўйнадик деб ўйлайман. Бир лаҳзада консентрацияни йўқотиш ҳаммасини барбод қилди. Ҳисоб 2:1 бўлди ва ўйин ўзгарди.
Уларнинг иккинчи голи яхши бўлди, аммо бизнинг нуқтаи назаримиздан қараганда, биз бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Умуман олганда, футболчилар бор кучларини беришди. Улар уч очко ололмаганидан ҳафсаласи пир бўлди. Ўйин даражаси узоқ вақт давомида жуда яхши бўлди ва кутилмаганда иккита гол ўтказиб юбордик. Бу Премер-лига, 2:0 хавфли ҳисоб. Биз бундан сабоқ оламиз” - деди Рожерс.