Германия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Гомес Евро—2012 мусобақасида Дания термасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жуда ҳам ғалати: Мусобақанинг фаваритлари бўлмиш Португалия ва Голландия термаларини юта туриб, груҳда ҳам қолиб кетишимиз мумкин, — дея Гомес сўзларидан иқтибос келтиради DFB.de. Бизга яна биргина очко кифоя қилишини яхши тушуниб турибмиз. Биз албатта ўша бир очкони қўлга киритамиз. Груҳ босқичининг сўнги учрашувини ҳам ютишни ҳоҳлаймиз.
— Голландия қай тарзда гол урдингиз?
- Замонавий футболда,ҳужумчида биргина вазият бўлиши мумкин. Агар, у ўша пайтда вазиятдан фойдалана олса, ҳаммаси жойда бўлади. Мен голландларга қарши ўйинда муҳим пайтда ва муҳим жойда пайдо бўлдим ҳалос. Менни қулай вазиятга олиб чиққани учун Бастиан Швайнштайгерга раҳмат.
— Бош муррабий доим сиз билан Мирослав Клозени танлашда қийналмоқда....
- Ҳозир ҳудди 2007 йилги вазиятдамиз. Дастлаб бирга ўйнаган эдик, кейинчалик муррабий тактикани 4-3-3 га ўзгартирди. Бу тактика айни дамда бир яримҳимоячини қисқаришига олиб келмоқда. Клозе билан анча йиллардан бери танишмиз. Уни ўзи ҳам яҳши билади, ўзи ҳам заҳира ўриндиғида анча ўтирган. Биз профессиональ спортчилармиз, рақобат жамоани ўстиради. Клозени мендан хафа бўлишга ҳаққи йўқ!