"Вест Хэм" вингери Саид Бенрахма ёзда жамоани тарк этмоқчи, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
"Болғачилар" уни қўйиб юборишга тайёр. The Guardian хабарига кўра, футболчига "Ноттингем Форест" қизиқмоқда.
Бенрахма 2020-йил октябр ойидан бери “Вест Хэм” сафида тўп тепади. Бу вақт ичида у 81 учрашувда 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













