Футбол агенти Пауло Барбоса россиялик ҳужумчи Артём Дзюбанинг келажаги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
"Мен Артёмнинг клуб топишига шубҳа қилмайман. У фақат энг яхши вариантни кутмоқда. Менимча, Дзюба фаолиятини якунламайди", деди агент.
Эслатиб ўтамиз, Дзюба ушбу ёзда ҳужумчи "Зенит"ни эркин агент сифатида тарк этди.
Россия чемпионатининг сўнгги мавсумида 33 ёшли форвард 28 та жанг ўтказиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.