“Ювентус” ҳужумчиси Мойзе Кин “Атлетико”га (0:4) қарши ўртоқлик ўйинидан четлаштирилди. Бунга сабаб футболчи "Ювентус" ўйинига кечикиб келган дея хабар бермоқда Goal портали.
Манба берган хабарга кўра, италиялик ҳужумчи ўйинга кечикиб келган ва кейинчалик таркибдан четлатилган. Унинг испан клуби билан ўйиндаги ўрнини аргентиналик ҳужумчи Матиас Соуле эгаллади.
22 ёшли Кин ўтган мавсумда "Ювентус" сафида А Сериянинг 32 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Клуб ҳужумчини "Эвертон"дан 2023 йилгача ижарага олди ва сотиб олиш мажбуриятини ўзида сақлаб қолган.