Хорватия билан ўйиндан аввалги матбуот анжуманида иштирок этган Испания терма жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес хорватлар билан ўйин натижасини келишиш улар ҳар иккала жамоа учун ҳам ҳурматсизлик эканлигини таъкидлади.
"Ўйин натижасини олдиндан келишиш Испанияга каби, Хорватия учун ҳам ўзига нисбатан ҳурматсизлик, — деди футболчи. — Биз хорватларнинг кучини ва қандай ўйин кўрсатишларини биламиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мукинки, биз ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозониш ҳақида ўйламоқдамиз. Чунки Россия бизга ўтказилган битта гол ҳам ҳаммасини ҳал қилиб, мусобқа билан хайрлашиш мумкинлигини кўрсатди".
Шунингдек, Торрес гуруҳ баҳсларининг охирги турида қайд этилган натижалар жамоалар учун сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтиб ҳам ўз фикрини билдириб ўтди. "Таъкидлаганимдек Россия бизга ўтказилган битта гол ҳам ҳаммасини ҳал қилиб, мусобқа билан хайрлашиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Менимча, русларнинг натижаси мусобақадаги ҳар бир жамоа учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши шарт ва гуруҳнинг сўнгги ўйинида ҳам ғалаба учун майдонга чиқишлари шарт. Олти очконгиз бўлишига қарамасдан, мусобақа билан хайрлашишингиз мумкин, айниқса рақиб Хорватия бўлиб турганида".