Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мигель Велозу Нидерландия терма жамоасига қарши кечган баҳсдан сўнг, ўз терма жамоасининг ғалабаси ҳақида икки оғиз фикр билдириб ўтди.
"Биз бутун бир жамоа сифатида бугун жуда яхши ўйин кўрсатдик. Рақиб кучли терма жамоа эди, шундай бўлсада олдимизга қўйилган мақсадга бугун эриша олдик"
"Ўйин биз учун кутилганиданда қийинроқ кечди. Аммо биз ғалаба қозона олдик. Бу ғалабамизнинг сири оддий: Барчамиз голландларга қарши қандай ҳимояланиш кераклигини билардик ва бор кучимиз билан уларга қаршилик қилдик. Ҳар бир футболчимизнинг бугун майдонда ўз вазифаси бор эди ва биз бу вазифани бугун бор меҳримиз билан адо этдик.
"Агар бизлар шундай ўйнашда давом этсак, бу ЕВРОда узоқроққа боришимиз мумкин", дея Велозунинг ўйиндан кейинги интервьюсидан парча келтирмоқда португалиянинг A Bola нашри.