"Сассуоло" Италия Кубоги доирасида "Модена" жамоасига қарши биринчи ўйиндан сўнг мағлубиятга учраб, турнирни муддатидан аввал тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.
Бу "Сассуоло" ҳужумчиси Доменико Берардини шунчалик хафа қилдики, у ўйиндан сўнг мухлис билан жанжаллашиб қолишига сал қолди. Берарди ўйиндан сўнг тушунтирганидек, рақиб унинг оиласини ҳақорат қилиб, ғазаблантирган.
"Бўлган воқеа учун узр сўрашим керак, биз профессионалмиз ва ёшларга ёмон ўрнак бўлмаслигимиз керак. Аммо бу вазиятда мен учун қадрли туйғулар, менинг оилам, хотиним, ўғлим таъсир қилди. Шунга қарамай, рақиб жамоа мухлисларидан узр сўрайман" - деб пост қолдирди футболчи.