Ноябрь ойида Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши мумкин.
Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол раҳбарияти ҳали Валерий Карпин жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида расмий қарор қабул қилгани йўқ.
Аввалроқ «Мутко против» телеграм канали кузда Эрон, Ўзбекистон, Хитой, шунингдек, Лотин Америкаси терма жамоалари Россия терма жамоасига рақиб бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Қўшимча қиламизки, Россия терма жамоаси яқин орада расмий ўйинлар ўтказмайди. Бунга УEФА ва ФИФА томонидан киритилган санкциялар сабаб бўлди.