“Челси” ҳужумчиси Тимо Вернер “Лейпциг”га қайтди, дея хабар беради немис клуби матбуот хизмати.
Футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган. Аввалроқ, бонусларни ҳисобга олмаганда, "Челси" 19,5 миллион евро олиши хабар қилинганди.
2020 йилда "кўклар" 26 ёшли ҳужумчини "Лейпциг"дан 53 миллион фунт стерлингга сотиб олганди.
Вернер 2016 йилдан 2020 йилгача “Лейпциг”да ўйнаган. Немис футболчиси клуб учун 156 учрашувда 90 та гол урди ва 40 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.