21 июнь куни Фарғонада “Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари куч синашишади.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 11-тур доирасида кечадиган ушбу учрашувга тайинланган ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра, “Нефтчи” – “Бунёдкор” баҳсини Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
20 июнь куни Қиргулида бўлиб ўтадиган ёшлар қарама-қаршилигига бош ҳакам этиб Шуҳрат Ҳакимов тайинланган.
21 июнь, пайшанба
Фарғона. “Марказий” стадион
“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР”
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Фахриддин Ҳасанов (Наманган), Баҳром Норсафаров (Қарши)
Захира ҳаками: Шуҳрат Ҳакимов (Андижон)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов