Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Асадбек Собиржонов: “Энди ҳар бир ўйин финалга тенг”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 15-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг яқинда 22 ёшни қарши олган маҳоратли ярим ҳимоячиси Асадбек Собиржонов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабарингиз бор, жамоамиз 2-давра баҳсларини ҳам омадли тарзда бошлаб, Қаршидан муҳим ғалаба билан қайтди ва пешқадамлик мавқемизни мустаҳкамладик. Шу боис, энди жамоамиз учун ҳар бир ўйин финалга тенг.    

Бўлажак беллашув борасида тўхталадиган бўлсам, гарчи “Сурхон” айни пайтда турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган бўлсада, ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашиш лозим.Боиси, Суперлигада осон ўйинлар бўлмайди.

Биз – футболчилар эртанги баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, пешқадамликликни янада мустаҳкамлашга интиламиз. Фақат бунинг учун ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.  

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган юксак мақсад, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача кураш олиб боради ҳамда буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 06:30, 11.08.2022.
Ўқилди: 1901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.